Норезидентдан олинган қарз бўйича фоизларни солиққа тортиш

Саволнинг ID си: 29642
Корхонамизга Австриядаги бош компаниямиздан 2024 йилда тузилган қарз шартномаси асосида 10 млн. Евро миқдорида узоқ муддатли қарз келиб тушган. Қарз шартномаси бўйича йиллик 6% тўланиши белгиланган. Ушбу маблағларни бош компаниямиз Европадаги бир банкдан бизнинг корхонамиз учун экспортни молиялиштириш мақсадида кредит сифатида олган ва бизнинг корхонага қарз сифатида ўтказиб берган. Ўзбекистон Республикаси билан Австрия Республикаси ўpтасида икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва мол-мулк солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция имзоланган бўлиб, унинг 11-м. 3-б. “b”-к.б.га кўра “тижорат қарз талабларига, жумладан корхона томонидан тақдим этиладиган товарлар, буюмлар ёки хизматлар учун муддати узайтирилган тўловлардан келиб чиқадиган қарз талабларига тааллуқли фоизлар бўлса”, бундай фоизларга Ўзбекистонда солиқ солинмаслиги белгиланган. Шу сабабли Австрия компаниясига узоқ муддатли қарз бўйича фоизларни тўлашда норезидентнинг даромадидан солиқни ушлаб қолиш шарт эмас деб ҳисоблаймиз. 2024 йилда ушбу Австриялик бош компания ва корхонамиз ўртасидаги бошқа бир қарз шартномасига мувофиқ 7,1 млн.Евро миқдорида қисқа муддатли қарз келиб тушган. Ушбу қарз Австрия компаниясининг ўз маблағлари ҳисобидан берилган.
Ушба қарз шартномалари бўйича Австрия компаниясига фоиз тўлаб беришда норезидентнинг даромадидан солиқни ушлаб қолиш талаб этиладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock