Ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар

Саволнинг ID си: 30114
Қўқон ЭИЗда мебель саноати учун хом ашё ва ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланамиз. Корхонамизда ишлаб чиқариш жараёнидаги йўқотишлар нормалари ишлаб чиқилган ва раҳбар буйруғи билан тасдиқланган. Тузатиб бўлмайдиган брак бўйича харажатларни ишлаб чиқариш таннархига олиб борамиз, сотиш мумкин бўлган брак маҳсулотни арзонлаштирилган нархда сотамиз. Йўқотишлар тўғрисидаги маълумотлар кунлик тартибда бухгалтерияга топширилади ва ҳисобга олинади. Хом ашё ва сарфланган материалларнинг ҳисобдан чиқарилиши материаллар сарфига доир калькуляциялар асосида ҳамда ҳар ойлик хатловлар натижасида аниқланган тафовутлар харажатга олиб борилиши ёки кирим қилиниши асосида амалга оширилади. Материаллар сарфига доир нормалар мавжуд бўлиб, улар тез-тез ўзгартирилади. Ҳужжатлар наъмуналари илова қилинади.
1. Бизнинг ҳужжатларимиз, ҳусусан сарф нормаларимиз қанчалик тўғри? Бракнинг чегириладиган ишлаб чиқариш харажатларига олиб борилиши тўғрими? 2. Арзонлаштирилган (иккинчи нав) маҳсулотни сотишдан кўрилган зарар ҳисобини юритмаслигимиз ва бу зарар сифатли маҳсулот ҳисобига қопланиб кетиши қанчалик тўғри? 3. Цех омборчиларининг ҳар ойлик хатловлари натижалари асосида бухгалтерия ҳисобига ўзгартириш киритиш қанчалик тўғри? 4. Сарф нормаларини тез-тез алмаштириш тўғрими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock