Ижара ҳақини оширувчи коэффициентлар асосида ҳисоблаб чиқарилган минимал ставкадан келиб чиқиб белгилаш тўғрими
Саволнинг ID си: 30696
2025 йилда маҳаллий ҳокимият органларига 27.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон қонуни билан ижара тўлови энг кам ставкаларига 2,0 гача оширувчи коэффициентларни қўллаш ҳуқуқи берилди. Шунга асосан бизнинг корхонамизга омборхонани ижарага берувчи корхона ижара шартномасини 1 квадрат.метрга 90 000 сўмдан қилиб берди. Лекин бундан олдин биз ижарага берувчи билан ушбу омборхонани ижаранинг бозор қийматидан келиб чиқиб 1 квадрат.метрни 60 000 сўмдан ижарага олишга келишгандик. Шу сабабли, шартномани шундай қилиб ўзгартириб беришини сўрадик. Ижарага берувчи рад этмоқда.
Ушбу вазиятда ижарага берувчи корхона ҳақми?
Экспертларнинг жавоблари: