Давлат муассасасига берилган техникадан ҚҚС

Саволнинг ID си: 31243
Чиқинди полигонлари дирекцияси ҳудудий бошқармасининг таъсисчиси республика миқёсидаги дирекциядир. Худудий бошқарма давлат муассасасидир. Таъсисчи томонидан муассасага 2024 йил декабрь ойида 10 млрд., шундан ҚҚС 1,2 млрд., сўмлик техникалар ЭҲФ орқали берилган. Биз, яъни ҳудудий бошқарма, кирувчи ҚҚС ҳисобидан юзага келган салбий фарқ суммасини қайтариш бўйича солиқ органига ариза берганмиз (489-сонли ВМҚ асосида). Аммо солиқ органи биздан олдин устав фондини рўйхатдан ўтказишни талаб қилди, чунки ҳозирда устав капиталимиз нольга тенг. Давлат хизматлари марказига мурожатимизга ҳам рад жавоби олдик, чунки уларга кўра давлат муассасининг устав фонди нольга тенг бўлиши керак экан. Республика дирекциясининг буйруғига кўра, техникалар бизнинг устав фондимизга берилган, гарчи ЭҲФда бундай ёзилмаган бўлсада. Шунингдек солиқ органи бизга берилган техниканинг СКнинг 483-м. 45-қ.га мувофиқ ХМТ маблағларидан хариб қилинмаганлигини ҳам тасдиқлашимизни талаб қилмоқда, чунки келажакда бу техника реализация қилинса ҳам ҚҚС тўланмас экан ва ХМТ маблағларидан олинган техниканинг ҚҚСси ҳисобга олинмас экан.
Шу вазиятга изоҳ берсангиз.
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материал фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун очиқ. Синов тариқасида киришни расмийлаштириш

Сиз исталган масала юзасидан бизга ёзишингиз ёки 1172 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг
lock