Маҳсулот таннархини тўғри ҳисоблаб чиқариш учун нима қилиш керак
Саволнинг ID си: 32246
Асосий ишлаб чиқариш учун қилинган харажатлар баъзан ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги натижасида бухгалтерияда харажатлар таркибида акс этмасдан қолади. Натижада асосий ишлаб чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи ва бошланғич ҳисоб ҳужжатларига асосан шаклланган таннарх ўртасида номутаносиблик ҳосил бўлган. Жумладан, бошланғич ҳисоб ҳужжатларига асосан таннарх кам, калькуляция бўйича ҳақиқий таннарх кўп.
Баён этилган вазиятга кўра, бошланғич ҳисоб ҳужжатлари кеч олинганлиги сабабли бухгалтерия ҳисобидаги актив счётларда (хусусан 2000, 2800 счётларида) манфий қолдиқ қолишига миллий стандартлар йўл қўядими?
Экспертларнинг жавоблари: