Ишлатилган асосий воситани сотишда ҚҚС ҳисоблаш
Саволнинг ID си: 32951
Корхона технологик ускуналарни импорт қилган. Божхона қиймати 1,2 млрд сўм. Импорт қилишда имтиёздан фойдаланган ва божхонага ҚҚС тўламаган. Корхона ушбу ускуналардан 1,5 йил давомида фойдаланган, яъни улар маҳсулот ишлаб чиқаришда ишлатган. Кейин ускуналар 800 млн сўмга Ўзбекистон ҳудудига сотилган. Солиқ органи Солиқ кодексининг 248-моддаси қоидаларига кўра божхона қийматидан паст сотилган деб қўшимча ҚҚС тўлашни талаб қилмоқда.
Ушбу вазиятда корхона ускуналарнинг божхона қийматидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС ҳисоблаб тўлаши керакми?
Экспертларнинг жавоблари: