Геология соҳасида чет эллик мутахассиснинг иш ҳақидан тўланадиган солиқ мажбуриятлари
Саволнинг ID си: 33307
Корхона нефть ва газ конларини геологик ўрганиш (разведка қилиш) фаолияти билан шуғулланади. Чет эл фуқароси мутахассис сифатида ишга қабул қилинган бўлиб, у билан меҳнат шартномаси тузилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга. Мазкур ходим ҳозирда норезидент мақомида бўлиб, келгуси ойларда Ўзбекистонда 183 кундан ортиқ бўлиши натижасида резидент мақомига эга бўлиши кутилмоқда.
1. Норезидент бўлган чет эл фуқаросига нисбатан жисмоний шахслар даромад солиғи қайси ставкада қўлланилади ва имтиёзлар татбиқ этилиши мумкинми?
2. Агар ходим резидент мақомига эга бўлса, жисмоний шахслар даромад солиғи бўйича қандай ўзгаришлар юзага келади? 3.Геология-қидирув соҳасида фаолият юритувчи жамият чет эллик мутахассисни ишга қабул қилганида солиқ имтиёзлари мавжудми?
Экспертларнинг жавоблари: