Саволнинг ID си: 33328
Кафиллик (кафолат) бериш билан шуғулланувчи акциядорлик жамияти шаклидаги ташкилот ўз фаолиятини бошлади. Ташкилот фаолияти давомида соф активнинг 15 фоизидан баланд миқдордаги кафиллик (кафолат) шартномасини имзоламоқчи. ЎРҚ-370-сон Қонуннинг 83-моддасида жамият томонидан имзоланадиган битим (шу жумладан кафиллик шартномалари ҳам назарда тутилган) суммаси битим тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активларининг 15 фоизидан ортиғини ташкил этса, йирик битим деб ҳисобланади, кундалик хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида тузиладиган битимлар бундан мустасно деб кўрсатилган. Қонуннинг 84-моддасида эса битим суммаси жамият соф активининг 15 фоизидан 50 фоизигачасини ташкил этса, йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши кўрсатилган.
Юқоридаги ҳолатда йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор (кундалик хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида тузиладиган битимлар бундан мустаснолигини инобатга олганда) ижроия органи ёки кузатув кенгаши томонидан қабул қилиниши тўғрисида тушунтириш берсангиз.
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материал фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун очиқ. Синов тариқасида киришни расмийлаштириш

Сиз исталган масала юзасидан бизга ёзишингиз ёки 1172 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг
lock