Wildberries компанияси билан ишлашнинг солиқ оқибатлари
Саволнинг ID си: 33430
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахс Wildberries компанияси билан шартнома имзолаб, буюртмалар тарқатиш пунктини ташкил қилмоқчи. Бунда буюртмачилар (асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) Wildberries компаниясига буюртма беришади, товар учун тўлов ҳам етказиб берувчига ўтказилади, тарқатиш пункти фақатгина товарларни буюртмачилар олиб кетишлари учун хизмат кўрсатади. Кўрсатилган хизмат ҳажмидан келиб чиқиб Wildberries компанияси 1 ойда 1 марта фоиз кўринишида мукофот пули кўчириб беради. Кутилаётган 1 ойлик мукофот суммаси 20 млн.сум.
Бу турдаги фаолият билан шуғулланганда (МЧЖ ташкил қилиб ёки ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда) ҳар ойда қандай солиқлар тўланади? ҚҚС туловчи сифатида фаолият олиб борилса, 0% ставкани қўлласа бўладими?
Экспертларнинг жавоблари: