НМА юзасидан фоизлар
Саволнинг ID си: 33498
Корхона аукцион орқали пулини 10 йилда бўлиб тўлаш шарти билан ердан фойдаланиш ҳуқуқини ютиб олди. Тўлов бўлиб тўланганлиги учун асосий қарзга қайта молиялаш ставкаси бўйича фоиз ҳисобланаяпти. Инвестиция мажбурияти бажарилгандан кейин ер корхона ихтиёрига ўтади. Биз ҳар ойда асосий қарз ва фоизларни тўлаб бораяпмиз. Биз у жойда бино қуряпмиз. Бино ўзимизга қолади. Бухгалтерияда савдо якунлари бўйича ердан фойдаланиш ҳуқуқи номоддий актив сифатида тан олинган ва 04ХХ ҳисобварағига кирим қилинган (69ХХ ҳисобварағи билан корреспонденцияда). Энди тўловлар амалга оширилганда 69ХХ ҳисобварағидаги қолдиқ камайиб бораяпти.
Шу тўғрими? Номоддий активга эскириш ҳисобланса, ҳаражат қайси ҳисобварақга олиб борилади.
Экспертларнинг жавоблари: