МҲХС бўйича буюртмачида кафолат суммасининг ҳисоби
Саволнинг ID си: 33504
Жамият томонидан 2024 йил 05 январ санасида тузилган пудрат шартномасининг қиймати - 1 000 000 USD ташкил этади. Пудрат ташкилотига 2024 йил 05 феврал санасида аванс берилди - 500 000 USD, курс 1 доллар = 10000 сум. Пудрат ташкилоти томонидан 2024 йил 03 март санасида инвоис тақдим этилди - 400 000 USD, курс 1 доллар = 12000 сум. 2024 йил 31 декабрь санасида, курс 1 доллар = 15000 сум. Пудрат шартномаси бўйича қурилиш ишини тўлиқ ва сифатли бажарилишига кафолат сифатида 5%лик кафолат суммасининг пудратчидан ушлаб қолиниши ва эътироз бўлмаса 2025 йил 5 февралда тўлаб берилши белгиланган.
2024 йил 31 декабр ҳисобот санасига, қурилиш ишини тўлиқ ва сифатли бажаришига кафолат сифатида 5% гарантия суммасини МҲХС бўйича тўғри ўтказмалар ва миллий валюта (сўмда) қандай қилиб акс эттирилади шунингдек Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот ва Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботнинг қайси сатрларида акс эттирилади?
Экспертларнинг жавоблари: