Ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қўллаш
Саволнинг ID си: 33687
19.09.2025 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-290-сонли қарори чиқди. Корхонамизнинг фаолияти гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти, яъни тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ушбу қарорнинг 8-банди билан 2025 йил 1 сентябрдан уч йил муддатга кластерлар, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгилансин деб ижтимоий солиқ бўйича имтиёз тақдим қилинди. Ҳозирги кунда корхонамиз тўқимачилик уюшмаси аъзоси эмас.
Корхонамиз ушбу имтиёзни қўллашга ҳақлими? Ёки тўқимачилик корхонаси деб тан олиниш учун бирор шарт мавжудми?
Экспертларнинг жавоблари: