Қолдиқ ТМБларни таннархидан арзон баҳода сотилганда солиқ оқибатлари
Саволнинг ID си: 33734
Корхона (ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси) оёк-кийим ишлаб чиқариш билан шуғулланган, ҳозирги кунда 1 йилдан бери ишлаб чиқариш фаолияти тўхтаб қолган. Корхона балансида таннархи 3 млрд. сўмлик хом-ашё ва тайёр маҳсулот қолдиқлари мавжуд. Бу қолдиқ товар-моддий бойликлар 2 йилдан бери омборларда турибди. Қолдиқ ТМБ бугунги кунда фасон жиҳатдан эскирганлиги ва сотилмаётганлиги сабабли корхона бу товарларни 70-75% чегирма билан 700-800 млн. сўмга сотиб юбормокчи, бу талабни корхона таъсисчилари ҳам қўймоқда. Тезрок омборни бўшатишни ва янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни талаб қилишмоқда. Корхона охирги йиллардаги йиғилган тақсимланмаган фойдаси 2,7 млрд. сўмни ташкил этади. Биз юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб, маҳсулотларни сотиб юбормоқчимиз ва корхона тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан зарарни ёпмоқчимиз.
Бу ҳолат бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Экспертларнинг жавоблари: