Ноль ставкада ҚҚС татбиқ этилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг чакана савдоси
Саволнинг ID си: 34475
2026 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалик ва парранда гўшт, парранда маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи корхоналар ҚҚС бўйича имтиёзга эга. Улар ўзларининг мижозларига маҳсулотларини сотаётганда ҚҚС бўйича имтиёз коди кўйиб юборишади ва товарлар мижозга ҚҚСсиз ҳолатда келади. Бизнинг корхона чакана савдо билан шуғулланади ва савдода биз мол етказиб берувчилардан қишлоқ хўжалиги ва парранда маҳсулотларини сотиб оламиз.
Улардан келган имтиёзли товар бизнинг томонимиздан мижозга ҚҚС билан сотиладими ёки ҚҚСсизми? Чакана савдо корхонаси сифатида биз ҳам бу имтиёздан фойдалана оламизми?
Экспертларнинг жавоблари: