Саволнинг ID си: 34507
Корхонамизда маҳсулот сотиш ҳажмини ошириш мақсадида бош директорнинг буйруғи билан харидор излаб топган ва маҳсулот сотишга ҳисса қўшган ходимларга сотилган маҳсулот қийматидан келиб чиққан ҳолда мукофот суммалари тўлаб берилиши белгиланган. Рағбатлантириш рўйхатида фақат маркетинг бўлими ходимлари кўрсатилган. Маркетинг бўлими ходимларининг лавозим йўриқномаларида асосан корхонамизда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни реклама қилиш ва сотиш вазифаси юклатилган ва ушбу вазифани бажарганлик учун иш ҳақи тўланади. Ушбу ҳолатда мен раҳбариятга буйруқ асосида маркетинг бўлими ходимларига маҳсулот сотишга ҳисса кўшганлиги учун мукофот тўлаш нотўғрилиги, бу буйруқ маркетинг ходимларига тааллуқли эмаслиги, балки бошқа ходимларга нисбатан қўлланилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш беришимга қарамай мукофот пуллари маркетинг бўлими ходимларига тўлаб берилмоқда.
Юқоридаги вазият қай даражада тўғрилиги юзасидан тушунтириш беришингизни сўрайман.
Экспертларнинг жавоблари: