ЭҲФни товарларни реализация қилиш санасидан кейин расмийлаштириш қандай оқибатларга олиб келади
Саволнинг ID си: 34693
Низомнинг 4-бандига мувофиқ (илова Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорига 2-илова) Сотилган товарларга ЭҲФ товарларни юклаб жўнатиш (топшириш) календарь санасига ёзилади. Бироқ амалиётда сотувчи бир неча кундан кейин сотилган товарлар учун товарларни жўнатиш санасини кўрсатган ҳолда ЭҲФ тақдим этадиган ҳолатлар тез-тез учраб туради. ЭҲФ тизими техник жиҳатдан бунга имкон беради. ЭҲФ юклаб жўнатилган кундан кейин тақдим этилган тақдирда ҳам, у бўйича ҚҚС суммаси товарларни амалда юклаб жўнатиш даврида солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилади.
ЭҲФни товарларни амалда юклаб жўнатиш санасидан кейин тақдим этишни ҳисобга олган ҳолда ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш қандай юридик ёки солиқ оқибатларини келтириб чиқаради?
Экспертларнинг жавоблари: