Сўйилган товуқларни бўлакларга бўлиб сотиш
Саволнинг ID си: 34876
Корхонамиз товуқ гўшти маҳсулотлари улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланади. Етиштирувчи фабрикалардан сўйилган ва тозаланган бутун товуқ оламиз ва уни бўлакларга ажратиб яшикларда ёки қадоқ қилинган ҳолда улгуржи харидорларга етказиб берамиз. Айрим ҳолларда тайёр товуқ қисмларини оламиз ва юқоридагидек тарқатамиз. Асосий фаолиятимиз шу. Маҳсулотларни ўзимизнинг дўконлар орқали ҳам чакана сотамиз. Товуқ гўштини қайта ишлашда МХИК коди ўзгармайди, яъни билишимча фаолиятимиз ишлаб чиқариш эмас. Лекин бутун товуқни бўлакларга ажратиб, қадоқ қилишда 1-2 қўшимча хом-ашё материаллар ишлатилади. Гўштни қайта ишлашда вазнидан йўқотишлар бўлади. Шу сабабдан корхона бухгалтериясида ишлаб-чиқаришга ўхшаган операцияларни ҳисобини қилишим керак. Бухгалтерия ҳисобида савдоларнинг узлуксиз ҳисоби юритилади. Фактура ва ТТНлар кунма-кун қабул қилинади ва жўнатилади. Хом-ашё нархи ўзгариб туриши мумкин, лекин сотув нархи деярли ўзгаришсиз.
Қайта ишлашни бухгалтерия ҳисобини шакллантиришда даврий ҳисобдан фойдаланиш мумкинми? Яъни, қайта ишлаш (ёки ишлаб чиқариш, десак тўғри бўладими) ҳисобини 1 ой учун 1 та ҳужжат шакллантириб расмийлаштирсам бўладими?
Экспертларнинг жавоблари: