Гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинганда ҚҚС қандай ҳисобланади

Саволнинг ID си: 35428
22.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1060-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 248-моддаси қуйидаги мазмундаги 14-қисм билан тўлдирилди: «Агар гаров билан таъминланган мажбуриятни бажариш учун кредитор томонидан олинган мол-мулк бўйича ушбу Кодекснинг 266-моддасига мувофиқ солиқ ҳисобга олинмаган бўлса, ушбу мол-мулк реализация қилинганда солиқ базаси мол-мулкни реализация қилиш нархи (солиқ суммасини ўз ичига олган ҳолда) ва ушбу мол-мулкни мажбуриятни бажариш учун кредит ташкилоти балансига сотиб олиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади». Амалиётда банклар юридик ва жисмоний шахсларнинг гаровга қўйилган мол-мулкини Мажбурий ижро бюроси хатлари асосида ўз балансига олади ва кейинчалик уни бошқа юридик ва жисмоний шахсларга сотади.
Агар илгари юридик шахсга тегишли бўлган мол-мулк сотилса, ҚҚС суммаси кредит ташкилоти томонидан сотилаётганда мол-мулкнинг тўлиқ қийматидан келиб чиқиб ҳисобланадими? Мол-мулкни сотиб олувчи ушбу ҚҚС суммасини тўлиқ қиймат бўйича ҳисобга оладими?
Экспертларнинг жавоблари:
Сервис имкониятларини баҳолаш ва тарифга уланиш учун синов тариқасида киришни расмийлаштиринг.
Саволлар юзага келдими? Бизга ёзинг ёки 1172 рақами орқали боғланинг.

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг.
lock