Амалга оширилмаган импорт операциялари бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми

Саволнинг ID си: 35645
Жамият трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Жамият томонидан топширилган 2026 йил март ойи ҚҚС ҳисоботининг 4-иловаси — «Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестри»да Божхона БЮД маълумотларига асосан «Маҳсулот етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз) ва ҚҚС суммаси» автомат тарзда шаклланган. Бироқ жамият томонидан шу кунга қадар ҳеч қандай импорт операциялари амалга оширилмаган, шунингдек, божхона тўловлари, божхона божи ва солиқлар тўланмаган. Жамият ушбу операциялар қайси ташкилот орқали амалга оширилганлигини ҳам аниқлай олмаган. Шу сабабли БЮДда акс эттирилган товар-моддий захиралар 8530-счётга олинган ва уларнинг кирим таннархи қуйидаги тартибда шакллантирилган: (товарларнинг умумий фактура қиймати × валюта курси) + божхона йиғими + давлат божи + тўланган ҚҚС (код 29).
Божхона БЮД маълумотлари асосида шаклланган импорт ҚҚС суммаси жамият томонидан амалда тўланмаган бўлса, уни ҳисобга (зачётга) олиш ҳуқуқи мавжудми? Шунингдек, жамият томонидан амалга оширилмаган импорт операциялари БЮДда акс этган ҳолатда қандай чоралар кўриш лозим?
Экспертларнинг жавоблари:
Сервис имкониятларини баҳолаш ва тарифга уланиш учун синов тариқасида киришни расмийлаштиринг.
Саволлар юзага келдими? Бизга ёзинг ёки 1172 рақами орқали боғланинг.

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг.
lock