Комиссионерлик шартномаси асосида автомобиль импорт қилиш

Саволнинг ID си: 36087
Комитент (Ўзбекистонлик жисмоний ёки юридик шахс) комиссионерга (Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юридик шахс) чет элдан автомобиль сотиб олиб бериш учун 869 млн сўм пул маблағини ўтказил берди. Бунда шартномага кўра воситачилик ҳақи 4 млн сўмни ташкил этади. Автомобилни олиб келиш учун транспорт харажатлари 15 млн сўм бўлди, буни комитент қоплаб беради. Комиссионер 2026 йил 1 июнда 71 минг АҚШ долларини банкдан конвертация қилиб сотиб олди ва шу куннинг ўзида чет эллик сотувчига ўтказиб берди. Сотиб олиш курси 12100 сўм, МБ курси эса 12001,94 сўм. Автомобиль 2026 йил 5 июнь кунида Ўзбекистон ҳудудига етиб келди ва ИМ-40 БЮД комитент номига расмийлаштирилди. Товарнинг фактура қиймати 71 минг АҚШ доллари, МБ курси 11997,21 сўм, жами сумма 851 801 910 сўм.
Мазкур операциялар қандай ҳужжатлаштирилади? Автомобиль етиб келгунича ким жавобгар бўлади? Комиссионерда бухгалтерия ҳисобида қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади? Бу операциялар натижаси комиссионерда қандай бўлади?
Экспертларнинг жавоблари:
Сервис имкониятларини баҳолаш ва тарифга уланиш учун синов тариқасида киришни расмийлаштиринг.
Саволлар юзага келдими? Бизга ёзинг ёки 1172 рақами орқали боғланинг.

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг.
lock