Халқаро молия корпорацияси хизматлари бўйича солиқ оқибатлари

Саволнинг ID си: 36322
Компания Халқаро молия корпорацияси билан инвестиция лойиҳасини баҳолаш бўйича 15000 АҚШ доллар миқдорида шартнома имзолади. Компания 2026 йил 15 июнь куни инвестиция лойиҳасини баҳолаш хизмати учун Халқаро молия корпорациясига 15 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ тўлаб берган. Халқаро молия корпорациясини ташкил этиш тўғрисидаги шартнома (Халқаро молия корпорациясининг Битим моддалари) 1955 йил 1 октябрда имзоланган ва унинг 6-моддаси 9-бандида ҳар қандай солиқлардан озод бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Халқаро молия корпорациясига 1993 йил 30 сентябрда аъзо бўлган.
Ўзбекистон Халқаро молия корпорациясига аъзолигини ҳисобга олган ҳолда ва юқоридаги ҳужжатларга асосан: 1. Халқаро молия корпорацияси томонидан инвестиция лойиҳасини баҳолаш хизмати ҚҚСга тортиладими? 2. Халқаро молия корпорацияси томонидан инвестиция лойиҳасини баҳолаш хизмати учун тўлов Норезидентнинг фойда солиғига тортиладими?
Экспертларнинг жавоблари:
Сервис имкониятларини баҳолаш ва тарифга уланиш учун синов тариқасида киришни расмийлаштиринг.
Саволлар юзага келдими? Бизга ёзинг ёки 1172 рақами орқали боғланинг.

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг.
lock