Умумий овқатланишда тайёрланадиган ичимликларни маркировкалаш

Саволнинг ID си: 36577
Бизнинг корхонамиз умумий овқатланиш (ошхона) хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланади. Фаолиятимиз давомида ошхонанинг ўзида мижозлар учун турли хил салқин ичимликлар, жумладан, мевали компотлар ва бошқа ўзимизда тайёрланган ичимликлар тайёрланиб, бевосита мижозларга сотилади. Ушбу ичимликлар асосан жойнинг ўзида истеъмол қилиш учун идишларга (стакан ёки графинларга) қуйиб берилади, айрим ҳолларда эса мижоз ўзи билан олиб кетиши учун идишларга (пластик ёки шиша идишларга) қуйиб берилади. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, сув ва яхна ичимликлар мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган товарлар рўйхатига киритилганлигидан хабардормиз. Бироқ умумий овқатланиш корхоналари томонидан ўз эҳтиёжлари ва мижозлари учун жойнинг ўзида тайёрланадиган ичимликларга нисбатан мазкур талабларни қўллаш бўйича айрим ноаниқликлар мавжуд. Шу муносабат билан, амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосланган ҳолда қуйидаги саволларга расмий тушунтириш беришингизни сўраймиз.
Ошхонада тайёрланиб, мижозларга бевосита сотиладиган компот ва бошқа салқин ичимликлар мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган товарлар қаторига кирадими? Агар ушбу ичимликлар жойнинг ўзида идишларга қуйилиб, қадоқланган ҳолда сотилса, бундай ҳолда уларни рақамли маркировка қилиш мажбурияти юзага келадими?
Экспертларнинг жавоблари:
Сервис имкониятларини баҳолаш ва тарифга уланиш учун синов тариқасида киришни расмийлаштиринг.
Саволлар юзага келдими? Бизга ёзинг ёки 1172 рақами орқали боғланинг.

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг.
lock