Транспорт-экспедиторлик хизматларида АОС

Саволнинг ID си: 36949
Жамият айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлиб, Хитойдан Ўзбекистонга юкларни ташиш, божхона расмийлаштируви ва мижозларга етказиб бериш бўйича транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатади. Мижозлардан ушбу хизматлар учун маблағлар Жамият томонидан қабул қилинади, уларнинг тахминан 80 фоизи Хитойдаги контрагентга ўтказилади, 20 фоизи эса Жамиятнинг хизмат ҳақи сифатида қолади. Муносабатлар агентлик (топшириқ) ёки транспорт-экспедиция шартномаси билан расмийлаштирилади.
1. АОС бўйича солиқ базаси сифатида мижозлардан олинган маблағларнинг тўлиқ суммаси ёки фақат Жамиятнинг хизмат ҳақи ҳисобга олинадими? 2. Агар солиқ базаси фақат хизмат ҳақидан иборат бўлса, 80 фоизлик маблағни Жамият айланмасига киритмасликни тасдиқлаш учун қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши лозим? 3. 2026 йилдан халқаро ташишлар доирасидаги транспорт-экспедиторлик хизматлари учун белгиланган 0 фоизли АОС ставкаси Хитойдан Ўзбекистонга юқоридаги хизматларни кўрсатишда қўлланиладими? 4. Хитойдаги контрагентга ўтказиладиган 80 фоизлик маблағлар бўйича норезидент даромадидан солиқ ушлаб қолиш ва ҚҚС бўйича солиқ агенти мажбурияти юзага келадими? Бу маблағнинг товар учун тўлов ёки хизмат ҳақи сифатидаги хусусиятига боғлиқми?
Экспертларнинг жавоблари:
Сервис имкониятларини баҳолаш ва тарифга уланиш учун синов тариқасида киришни расмийлаштиринг.
Саволлар юзага келдими? Бизга ёзинг ёки 1172 рақами орқали боғланинг.

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг.
lock