Саволнинг ID си: 6705
МЧЖ қурилиш ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтган (ХХТУТ – 61110), ягона солиқ тўловида. Корхона 2013, 2014 ва 2015 йилларда Осиё Тараққиёт Банки кредит линияси асосида ЎзР Андижон, Фарғона вилоятларида ичимлик суви билан таъминлаш, канализация тармоқлари қурилиши ишларини бажарган. Қурилиш ишлари учун шартнома чет эл валютаси (АКШ долларида)да тузилган ва ҳисоб рақамга ҳам чет эл валютаси келиб тушади. Бундан ташқари, МЧЖ маҳаллий дастур асосида қурилиш ишларини ҳам бажарган (яъни касб-ҳунар коллежларини таъмирлаш, мактаб қурилиши ва бошкалар). Шунингдек жамиятга карашли автомобилларга сикилган газ (метан) куйиш шахобчаси хам бор. Жамиятнинг 2015 йил буйича қуйидаги кўрсаткичларга эга: маҳаллий қурилиш ишлари: 100 млн. сўм, чет эл валютасидаги қурилиш ишлари – 785 млн. сўм, сикилган газ(метан) сотуви - 61 млн сум, асосий воситаларни реализация килишдан - 466 минг сум, кредиторлик карздорликларни хисобдан чикаришдан - 17 минг сум, валюта курсидан даромадлар - 42 млн. сум, бошқа активларни реализация килишдан - 3 млн.сум. Хозирги вактда жамиятда солик текшируви ўтказилаётганлиги сабабли куйидаги саволлар пайдо бўлмоқда: 1. Солик идоралари ходимлари сиқилган газ (метан) сотиш фаолияти савдо фаолияти ҳисобланади, дейишмокда. Корхонамиз эса буни ишлаб чикариш, демокда. Агар савдо бўлса ундай холда хар бир инсон уйидан чикаётган табиий газни реализация қилиш имкониятига эга бўлиб коладику?! Аслида табиий газ компрессорга келади, компрессорда кайта ишланиб кейин автомобилларга куйилади. 2. йиллик ягона солик хисоб китобини жамият куийдагича хисоб китоб килган: чет эл валютасига бажарилган ишлар жами йиллик даромаднинг асосий кисмини ташкил килади, шу сабабли ягона солик ставкасини хамма фаолиятлар учун(жумладан метан газ сотиш учун) хам 2,5% (5% лик солик ставкасини 50% фоиз камайтирилган холда) ставкадан солик хисоб китоб килинган, лекин солик идоралари ходимлари хар бир фаолият алохида хисоб қилмоқдалар.
Сикилган газ(метан) сотиш фаолияти савдо фаолиятими ёки ишлаб чикариш фаолияти ҳисобланадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Тўлиқ матн "Norma" компаниялари гуруҳи мижозлари учун очиқ.

Ўз ҳисоб ёзувингиз билан киринг ёки рўйхатдан ўтинг

norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин