Саволнинг ID си: 6870
1-холат. «UMIDACONSULTING» МЧЖ 2016 йил 15 январда давлат рўйхатидан ўтган. Асосий фаолияти - Инсон саломатлигини сақлаш бўйича бошқа фаолиятлар (ХХТУТ – 91550).Корхонамиз жисмоний ва юридик шахсларга психологик маслахат бериш хизматини ташкил этмоқчи. Психологик маслахат якка шахсларга, оилаларга, жамоаларга ва корхона-ташкилотларга мутахасис психологлар томонидан психологик холатлар диагностикаси ва коррекцияси оркали амалга оширилади. Психологик маслахат – якка тартибдаги психологик маслахат, учрашув, тренинг,семинар ва х. шаклида амалга оширилади.
Психологик маслахат фаолияти учун лицензия керак ёки керакмаслиги борасида ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасидан қуйидагича жавоб келди:
"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сонли Қарори билан тасдиқланган «Хусусий тиббиёт муассасаларига лицензия бериладиган тиббий фаолият ихтисосликлари турларининг рўйхати» га психология ихтисослиги тиббий ихтисослик тури сифатида киритилмаган. Мазкур қарор билан тасдиқланган «Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» ги низомнинг 3-бандида «Касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволашга, чалинган касаллик (касалликлар) дан кейин реабилитация қилишга йўналтирилган, махсус тиббий маълумотни ва кўникмаларни талаб қилувчи муайян тиббий ихтисослик (ихтисосликлар) бўйича фаолият лицензияланадиган тиббий фаолият хисобланади.
Сизнинг корхонангиз режалаштирган психологик маслахат, учрашув, тренинг ва семинарлар юқорида кўрсатиб ўтилган таърифга мос келмаса, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан лицензия олиш талаб этилмайди".
Ушбу жавоб мени қаноатлантирмади (фикримча, Хусусий тиббиёт муассасаларига лицензия бериладиган тиббий фаолият ихтисосликлари турларининг рўйхатида психотерапия ихтисослиги мавжуд, акс ҳолда лицензия талаб қилинмаслиги ҳақида аниқ жавоб келар эди).
Юқоридагиларга асосан, фикрингизча, ушбу фаолият учун лицензия олиниши шартми?
2-холат. Хозирги кунда мy.soliq.uz портали орқали Корхона х
1-савол. Психотерапия фаолияти учун лицензия олиниши керакми?
2-савол. Ходимнинг иш хақидан коммунал тўловлар учун қарздорлик суммаси ушлаб қолиниши бухгалтерия хисобида қандай акс эттирилади? Иш ҳақидан ушлаб қолмасдан корхона харажатлари сифатида акс эттириш мумкинми? ДСИ ходимларининг ҳаракатлари қонунийми?
3-савол. Корхона рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 3 ой ичида устав фондини тўлиқ шакллантирса, устав фонди миқдорини ошириши мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:
Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.
Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.
Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!
Синов версиясини расмийлаштириш
Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!