Саволнинг ID си: 7883
Сўнгги вақтларда давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан Экспорт салоҳиятини кенгайтириш, ташқи бозорларда талаб юқори бўлган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспортга етказиб бериш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш мақсадида ҳамда экспортни рағбатлантириш мақсадида бир қанча қонун ҳужжатлари чиқарилмоқда. Жумладан 19.09.2016 йилда 2603-Президент Қарори “МЕВА-САБЗАВОТ, УЗУМ ВА ПОЛИЗ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА” матбуотда эълон қилинган ва тадбиркорлар томонидан яхши кутиб олинган эди. Ушбу қарорда “Экспорт салоҳиятини кенгайтириш, ташқи бозорларда талаб юқори бўлган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспортга етказиб бериш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш мақсадида: 1. 2016 йил 20 сентябрдан бошлаб: ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, экспорт қилувчи корхоналар ва ташкилотлар, шу жумладан микрофирмалар, кичик корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 25 фоизини белгиланган тартибда мажбурий сотишни амалга оширадилар; янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспортга етказиб бериш юклаб жўнатиладиган маҳсулот қийматининг камида 30 фоизини олдиндан тўлаш шартларида амалга оширилади, қолган қисми учун тасдиқланган банк аккредитиви очилади ёхуд биринчи классли хорижий банк кафолати расмийлаштирилади. ”,-дейилган. Ушбу ПҚ-2603 чиққанга қадар валютани мажбурий сотиш 50% эди. Шундай бўлсада 5 .12.2016 йилда “Норма” эксперти Мирзаганиев М.М. томонидан берилган жавобга 29.06.2000 йилги “БИРЖАДАН ТАШҚАРИ ВАЛЮТА БОЗОРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА” 245-ВМнинг қарори бўйича шарҳ берилган. Ушбу 19.09.2016 йилги 2603-ПҚ қарори бўйича биз қуруқ мева (майиз ва жийда)ни аҳолидан фақатгина нақд пул сотиб олиб хорижий ҳамкорларимизга экспорт қилмоқчи эдик. Ушбу 19.
Агар биз (корхонамиз тармоқ коди 17151) аҳолидан нақд пулга қуритилган мевани сотиб олиб экспорт қилсак, у ҳолда валютани қандай қисмини мажбурий сотамиз?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock