Саволнинг ID си: 7921
А резидент ташкилот ва Б чет эллик ташкилот бирга таьсисчи сифатида С қўшма корхонани 2016 йил 20 декабрда ташкил этишди. Таъсисчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича: А ташкилот 450 минг АҚШ доллар (асосий воситалар билан), Б ташкилот 300 минг АҚШ доллар (пул маблағлари билан), жами 750 минг АҚШ доллар. 25.12.2016 йилда А ташкилот ўз балансидаги 450 минг АҚШ долларига (аввал импорт қилинган) тенг бўлган асосий воситани қўшма корхонанинг устав фондини шакллантиришга йўналтирди. Бу операция А ташкилотда қуйидагича акс эттирилди: Д-т 0690 К-т 0130 сумма 450 минг АҚШ доллар, 10.01.2017 йилда А ташкилот ўзининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан С ташкилотга қўшилди.
А ташкилот ўзи инвестиция киритган С ташкилотга қўшилиш жараёнида А ташкилотда 0690 счет қандай ёпилади? 2. А ташкилот С ташкилотга қўшилиш жараёнида А ташкилотда солиқ текширувлари ўтказиладими, ёки С ташкилотда ворис бўлганлиги сабабли ўтказиладиган режали текшириш вактида А ташкилотни текширишдан ўтказилмаган даври ҳам қўшимча текшириладими? 3. А ва С ташкилотнинг қўшилиши жараёнида А ва С ташкилотларда қандай солиқ оқибатлари вужудга келиши мумкин?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материал фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун очиқ. Синов тариқасида киришни расмийлаштириш

Сиз исталган масала юзасидан бизга ёзишингиз ёки 1172 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг
lock