Саволнинг ID си: 8592
Солиқ кодексининг 135-моддасига асосан бир юридик шахс бошқа бир юридик шахсга фоизсиз ёки Марказий банк томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан паст фоизларда заём (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам) берса, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган фоизли даромад юзага келиши белгилаб қуйилган. СБХнинг 2017 йил 28 февралдаги 9-сонида чоп этилган “Фоизли ва фоизсиз қарз” номли мақолада келтирилган шартли мисоллар биз ўқувчиларда қуйидаги саволларни келтириб чиқарди. Шу муносабат билан қуйидаги шартли мисолларга ойдинлик киритсангиз: 1. “А” юридик шахс “Б” юридик шахсга қарз шартномасига кўра 2017 йил 1 январда фоизсиз ставкада 100 млн сўм заём берди. Шартнома шартларига кўра қарз суммаси 2017 йил 30 июнда қайтарилиши керак. Ушбу мисолда қарз олувчида юзага келадиган фоизсиз заёмлар бўйича даромад суммаси қандай аниқланади, қайси ставкада солиқ тўланади, фоизсиз заёмлар бўйича даромадга бухгалтерия проводкаси бериладими ва у солиқ ҳисоботининг қаерида акс эттирилади? 2. “А” юридик шахс “Б” юридик шахсга қарз шартномасига кўра 2017 йил 1 январда 3 фоизли ставкада, яъни МБнинг қайта молиялиштириш ставкасидан паст фоизда 100 млн сўм заём берди. Шартнома шартларига кўра қарз ва фоиз суммаси 2017 йил 30 июнда қайтарилиши керак. Ушбу мисолда қарз берувчи ва олувчида қандай солиқ оқибатлари юзага келади ва у қай тартибда аниқланади? 3. “А” юридик шахс “Б” юридик шахсга қарз шартномасига кўра 2017 йил 1 январда 9 фоизли ставкада, яъни МБнинг қайта молиялиштириш ставкасида 100 млн сўм заём берди. Шартнома шартларига кўра қарз ва фоиз суммаси 2017 йил 30 июнда қайтарилиши керак. Ушбу мисолда қарз берувчи ва олувчида қандай солиқ оқибатлари юзага келади ва у қай тартибда аниқланади? 4. “А” юридик шахс “Б” юридик шахсга қарз шартномасига кўра 2017 йил 1 январда 15 фоизли ставкада, яъни МБнинг қайта молиялиштириш ставкасидан юқори фоизда 100 млн сўм заём берди. Шартнома шартларига кўра қарз ва фоиз суммаси 2017 йил 30
Шартли мисоллар асосида қарз олувчида юзага келадиган фоизсиз заёмлар бўйича даромад суммаси қандай аниқланади, қайси ставкада солиқ тўланади, фоизсиз заёмлар бўйича даромадга қандай бухгалтерия проводкалари берилади ва ушбу даромад суммаси қайси солиқ ҳисоботида акс эттирилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Тўлиқ матн "Norma" компаниялари гуруҳи мижозлари учун очиқ.

Ўз ҳисоб ёзувингиз билан киринг ёки рўйхатдан ўтинг

norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин