Саволнинг ID си: 8990
Мен банкда хукукшунос булиб ишлайман, битта банк мижозига кайта таъмирлаш ишлари учун 500 000 000 сум, йиллик 12 % дан, 3 йил муддатга кредит маблаги ажратилган. Кредит таъминоти учун 425 000 000 сумлик дукон биноси хамда, сугурта ташкилотининг 200 000 000 сумлик «кредит кайтмаслик хатарини олдини олиш» тугрисидаги сугурта полиси куйилган. Кредит карздорлиги, кредит олувчи томонидан кайтарилмаганлиги сабабли (икки ой давомида), 2016 йил 25 октябрда банк Фукаролик ишлари буйича Беруний туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат килинган. Дастлаб суд сиртдан чикарилган хал килув карори билан даъвони каноатлантирди. Шерик жавобгар сугурта ташкилотининг шикоятига асосан суд ишни тарафлар иштирокида кайта куриб чикиб, 2017 йил апрел ойида суд карорини уз кучида колдирди. 2017 йил 22 июн санасида Фукаролик ишлари буйича Коракалпогистон Республикаси Олий суди апелляция судлов хайъати томонидан шерик жавобгарнинг шикоят аризага асосан иш кайта курилиб чикиб, сугурта ташкилоти сугурта товонини тулашдан озод килинди.Суд карорида сугурта ташкилотини сугурта товонини тулашдан озод килиниши учун асос килиб, сугурта шартномасининг 7.2 бандига асосан сугурта ходисаси содир булганлиги тугрисида 5 банк кунида сугурталовчи хабардор килинмаганлигини курсатган. Вахоланки 2016 йил сентябр ва октябр ойлари учун кредит карздорлининг ойлик туловлари кредит олувчи томонидан кайтарилмаганлиги сабабли, банк томонидан 2016 йил 21 октябрда шартномага асосан кредит олувчи хамда, Узбекистон Республикаси Фукаролик Кодексининг 951- моддаси 1 – кисмига асосан сугурта компанияси кредит туловларини кайтариш чоралари курилмаса суд тартибида ундирилиши тугрисида расман огохлантирилиб, хужжатлар судга такдим килиниши тугрисида расман хабардор килинганлар. 4. Сугурталовчиларнинг сугурта захиралари тугрисидаги НИЗОМ нинг 23- бандида «Содир булган, лекин хабар килинмаган зарарлар захираси сугурта туловларини амалга ошириш, жумладан ҳисобот даврида ёки унга кадар булган даврларда содир булганлиги ҳак
Суд ижрочилари томонидан гаровга куйилган 425 000 000 сумлик дукон биноси Кимошди савдоларида сотилмаганлиги сабабли 10% арзонлаштирилган бахода яъни 382 500 000 сумга банк балансига олиш таклиф килинган, хамда бинони карз эвазига банк балансига олишга розилик билдирилган. 2017 йил 24 июл холатига жавобгарнинг банк олдидаги карздорлиги 195 420 000 сумни ташкил килади. Биз сугурта ташкилотидан сугурта товонини талаб килишга хаклимизми ёки йукми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock