Қадоқлаш материаллари қайси қийматда ҳисобга кирим қилинади?
Саволнинг ID си: 9931
Корхонамиз пахта толасини қайта ишлаб калава ип чиқариш билан шуғулланиб келмоқда. Пахта толаси сотиб олинганда унинг қадоғи мато парчаси ва сим билан ўралган бўлади. Таранинг қиймати йўқ. Пахта толасининг нетто вазни бўйича тўлов тўланади. Сим ва мато парчаси эса нархсиз. Корхонада ишлаб чиқариш натижасида ишлаб чиқариш чиқиндиси хам чиқади. Корхонага Ўзбекистон худудидан ва бошқа чет давлатлардан турли эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар сотиб олинганда, улар турли материаллар билан кадоқланган бўлади. Лекин бу материалларнинг қиймати йўқ.
1.Корхона ишлаб чиқариш чиқиндисини сотиб олинган хом ашё ўралиб келган сим ва мато парчалари билан кайта қадоқлаб сотиши мумкинми?
2. Нархсиз келган ҳар хил турдаги қадоқлаш материаллари корхона балансига қайси қийматда кирим қилинади?
Экспертларнинг жавоблари: