Жавоб берамиз
Якка тартибдаги тадбиркорлик
Касса аппаратини рўйхатга олиш тартиби қандай?
ЯТТ ўзининг қолдиқ товарини (реализация ҚҚС обороти бўлса) янги ташкил этган жамиятига таъсис суммаси қилиб киритганда ҚҚС ҳисобга олинадими?
ЯТТ реклама хизматларини кўрсатиш хизматлари билан шуғулланмоқчи.
ЯТТ рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштириш хизматини кщрсатиши мумкин. Бундай хизматларни шартнома тузиб амалга ошириш лозим.
Якка тартибдаги тадбиркор логопедия хизматини курсата оладими?
Якка тартибдаги тадбиркорлик сифатида логопедия ва дефектология хизматларини кўрсатсам бўладими?
Якка тартибдаги тадбиркор чорвачилик фермер хўжалигига шартнома асосида пул кўчириш йули билан қорамол сотиши мумкинми?
Фақат ЯТТ фаолият турига тегишли ўзгартишни киритган ҳолда қорамол сотишни амалга ошириш мумкин.
Қатъий белгиланган солиқ тўловчи ЯТТ томонидан олинган молиявий ёрдам суммасидан солиқ тўланадими ёки йўқми?
Шахсий уйимда хусусий боғча очсам бўладими, ҳуқуқий шакли (якка тартибдаги тадбиркор, фирма, МЧЖ) ва тартиби кандай?
1. Тадбиркорлик фаолиятимдан тушган маблағдан 1 нафар ёлланган ходимим ва ўзим учун ойлик маоши олишим мумкинми? Мумкин бўлса, қай тартибда ва қанча миқдорда олишга рухсат этилади? 2. ЯТТ ўзига ва ёллаган ишчисига тўлайдиган иш ҳақидан қандай солиқлар тўланади?
ЯТТ томонидан ёлланган ишчиси учун ҳар ойда ЭКИҲнинг 50% миқдорида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ва қатъий белгиланган солиқ ставканинг 30% миқдорида солиқ тўланади.
Мен якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият йўналиши: “Ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (хом сут, сабзавотлар, мевалар, асал, тери ва мўйна) тайёрлаш бўйича хизматлар” тури билан шуғулланмоқчиман. Менинг ушбу фаолиятим қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади, яъни мен ушбу фаолият тури билан шуғулланиб аҳоли ва ЯТТ лардан қай тартибда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаб ва уни қай тартибда ташкилотларга тайёрлаб беришим қонуний бўлишлиги юзасидан аниқ мисоллар келтирган ҳолда тушунтириш беришингизни сўрайман.
Ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти борасидаги барча муҳим муносабатлар харидорлар, сотувчилар ва бошқа ҳамкорлар ўртасида шартномалар тузиш йўли бидан расмийлаштирилади ва бунда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонун (матн давомида - Қонун) ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш лозим бўлади.
Уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқ ва бошқаларни) сўйиб, тегишли гўшт маҳсулотларини қайта ишланмаган ҳолда бозорларда сотиш тартиби қандай ва бунда қандай тартиб-таомилларга риоя этиш керак бўлади? Мазкур ҳолатда қайси давлат органлари қандай ҳужжатларни талаб этишга ҳақли саналади? Қандай тўловлар ва қанча миқдорда тўланади?
Таъсисчилар номидан корхона хисоб ракамига биржадан келиб тушган пул лицензия олишда конуний хисобланмайдими? Таъсисчиларнинг умумий йигилиш карори конунга зидми?
ЯТТ билан шуғулланувчи шахс Давлат солиқ инспекциясига декларация топширса, солиқ муносабатлари келиб чиқмайдими (иш ҳақидан даромад солиғи ва ҳоказо)? Декларацияда қайси манбадан келиб чиқиб даромад белгиланади, ёки қонунда бошқача тартиб борми?
Йўқ, ЯТТ ўз фаолиятидан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияни ихтиёрий равишда топширганда ҳеч қандай солиқ оқибатлари юзага келмайди. Ушбу фаолият бўйича декларация топшириш мажбурий эмас.
Якка тартибдаги тадбиркор ўзига ойлик иш ҳақи ҳисобласа бўладими, бўлса қанча миқдорда ва қайси қонунга асосан? Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар ойда қанча миқдорда банкдаги ҳисоб рақамидан ойлик иш ҳақи олса бўлади?
Якка тартибдаги тадбиркорларга (ЯТТ) ойлик иш ҳақи ҳисобланмайди. Тегишли солиқ ва мажбурий тўловларни тўлагач ЯТТ ҳисобрақамида қолган маблағ унинг шахсий даромади ҳисобланиб, у ўз хоҳишига кўра даромадини тасарруф этади.
O'zbekiston Respublikasi qonunchiligida tadbirkorlik bilan shug'ullanuvchi fuqaro Rossiya davlatidan asbob-uskuna olib kelib ish boshlasa unga qanday imtiyoz yoki yordamlar beriladi?
Қонунчиликда айрим турдаги технологик жиҳозларни импорт қилишда уларни божхона божи ва ҚҚСдан озод қилиш тарзидаги имтиёз белгиланган.
- 1
- 2