Жавоб берамиз
Якка тартибдаги тадбиркорлик
ЯТТ томонидан бир нечта фандан репититорлик асосида дарс бериш фаолияти тартиби, шартлари, рухсат олиш тизими, ходимлар сони, тўланадиган солиқлари қандай?
ЯТТ инглиз тили, рус тили ва математика фанларидан дарс бериши борасида қонун ҳужжатларида таъқиқловчи нормалар мавжуд эмас ва бунинг учун лицензия талаб этилмайди, шунингдек нечта фандан дарс беришингиздан қатъий назар қонунчиликда белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашингиз лозим.
Xalqaro pochta va kur'erlik hixmatinini amalga oshiruvchi firma tashkil qilish jarayoni va kerak bo'ladigan me'yoriy hujjatlarni qaerdan bilsam bo'ladi?
Сиз юридик шахс ташкил қилиб, почта алоқаси провайдери фаолиятини амалга оширишингиз мумкин.
Савдо комплекслари билан доимий равишда ижара шартномаси тузган холда ”Кўчма савдо шахобчада” чакана савдо билан шуғиланишимиз мумкинми? Кўчма савдо шахобчада канцтоварлар, шу жумладан ўқув қуроллари хамда мактабгача ва мактаб ўқувчиларига керакли бўлган товарлар ҳамда китоблар сотилиши кўзда тутилган. Ушбу товарларни чакана савдоси билан шуғилланишда яна қўшимча талаблар бўлиши мумкинми?
I. Йўқ, мумкин эмас.
II. Иккинчи савол борасида «ягона дарча» марказига мурожаат қилиш тавсия қилинади.
Якка тартибдаги тадбиркор нақд пулсиз шаклда товар олди-сотдисини амалга ошириши мумкинми? Агар товарни, харидор банкдан истеъмол кредитини олиб, сотиб олган бўлсачи?
Якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликдаги талабларга риоя қилган ҳолда нақд пулсиз шаклда тўловларни амалга ошириши мумкин.
ЯТТ сифатида руйхатдан ўтмасдан чакана савдо билан шуғулланган фуқарога кандай чоралар кўрилади? ПК 2270 карор 11 иловасида ЯТТ нинг чакана савдо фаолияти учун белгиланган солик ставкаси - тургун савдо шахобчаси оркали чакана савдо килувчи ЯТТ лар учун белгиланган эмасми? Умуман чакана савдо фаолияти билан шугулланувчи ЯТТ бўлиш учун қандай шартлар бажарилиши керак?
Ҳар навбатдаги йил учун Президент қарори билан тасдиқланадиган ЯТТлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтмасдан фаолият турларини амалга ошираётган (шу жумладан турғун савдо шахобчаси орқали ёки бундай шахобчасиз чакана савдо қилувчи) жисмоний шахсларга ҳам қўлланилади.
1.Назорат харидида аникланган қонун бузилиши буйича қандай жарима қўлланилади ва тадбиркорга кандай чора кўрилади? 2. Якка тартибдаги тадбиркор фаолияти юкоридаги коидабузарлик натижасида текшириладими? 3. Якка тартибдаги тадбиркор фаолияти кайси муддатларда текширилади? 4. Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини текширилганда у томонидан расман тугатилган ва гувохнома, мухр хамда штамплари топшрилган даврдаги фаолияти хам текшириладими? 5. Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини текшириш учун солиқ органи ходимлари қандай ҳужжатларни такдим этиши керак?
Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларини текшириш бир қатор қонун ҳужжатлари, хусусан ЎзРнинг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида” қонуни, ЎзРнинг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни ва бошқалар билан тартибга солинган.
Ушбу фаолият билан юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркорлар шугулланиши мумкинми? Ушбу фаолият билан шугулланиш учун хусусий тадбиркор сифатида нечта ишчи ёллай оламан?
Йўқ, чунки картон коробкалар ишлаб чиқариш Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2011 йилдаги 6-сонли қарори билан тасдиқланган «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати»да кўрсатилмаган.
Ассалому алайкум. Қизим коллеж битирувчиси бўлиб, у репититорлик бўйича жисмоний шахс сифатида ЯТТ очмоқчи. Унга лицензия талаб қилинадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Якка тартибдаги тадбиркор трикотаж буюмлари ишлаб чиқариши мумкинми?
Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига (ЎзР ВМнинг 07.01.2011 йилдаги 6-сон қарорига 1-илова) асосан якка тартибдаги тадбиркор юридик шахс ташкил этмасдан трикотаж буюмларини тикиш ва тўқиш билан шуғулланиши мумкин.
Юридик шахс бугунги кунда "GM Uzbekistan" АЖнинг автосалонларида сотилаётган, нархи АҚШ долларида кўрсатилган автомашиналарни, автомашина сотиб олинадиган кундаги Марказий банкнинг АҚШ долларини сўмга нисбатан курсига мувофиқ, эквивалент миқдорини миллий валюта (сўм)да пул кўчириш йўли орқали тўлаб, корхона учун сотиб олиш мумкинми?
Ушбу ҳолатда харидор сотувчидан тўловни миллий валюта - «сўм»да амалга оширилишини талаб қилишга ҳақли.
Якка тартибдаги тадбиркор банк хисоб ракамидаги хорижий валютани валютани накд куринишида банкдан олишга хаклими?
Якка тартибдаги тадбиркор ўзи кўрсатган (ёки кўрсатилиши лозим бўлган) хизмат учун контрагент-норезидент томонидан тўланган (тушган) хорижий валютанинг 50 фоизини давлатга сотиб ва тегишли мажбурий тўловларни тўлагандан кейин банк ҳисобварағида қолган хоижий валютани нақд шаклда олиши мумкин.
Шу сабабли "кўп бўлмаган миқдорда" сўзининг чакана савдода аниқлик бўлиши учун неча дона ҳисобланишига қонуний аниқлик киритишда ёрдам беришингизни сўрайман.
Шиша идишлар ва иккиламчи хом ашёни кабул килиш ва сотиш билан шугулланадиган якка тартибдаги тадбиркор қайси соликларни тулайди? Бу тадбиркор ўзи кайта ишлаб тайёрлаган махсулотни пул кучириш йули билан сота оладими?
Ўзбекистон Республикасининг «Чикиндилар тугрисида»ги Конуннинг 2- моддасига асосан, чикиндиларни утилизация килиш — чикиндилар таркибидан кимматли моддаларни ажратиб олиш ёки чикиндиларни иккиламчи хом ашё, ёкилги, угит сифатида ва бошка максадларда ишлатиш. Чикиндиларга булган мулк хукукини бошка шахс олди-сотди, айирбошлаш, хадя килиш шартномаси ёки чикиндиларни бошка шахсга бериш тугрисидаги конун билан такиклаб куйилмаган узга битимлар асосида олиши мумкин.
Касб-хунар коллеж битирувчиси кайси йили битирган булиш керак имтиёздан фойдаланиш учун? 2015 йилми ёки охири 3 йиллик битирганми. кайси хужжат асосо булиб хизмат килади имтиёзни куллаш учун
Jismoniy shaxslar repititorlik faoliyati bilan shug'ullanganda soliqlar qanday to'lanadi?
Репититорлик билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган солиқ тўлайди.
- 1
- 2