Жавоб берамиз
Умумий қоидалар
Ходимларга берилган совғаларнинг ҳисоби
Буюртмачи пудратчига меҳнат қуроллари ва инвентарларни бериши ҳисоби
Буюртмачи меҳнат қуроллари ва инвентарларни пудратчига берганида, улар буюртмачининг балансидан чиқиб кетади. Ундан кейин улар буюртмачининг ҳисобида юритилмайди.
Қурилиш ташкилотига мол-мулкни бериш ва қайтариб олиш
Асосий воситалар ва инвентарларнинг буюртмачи томонидан қурилиш ташкилотига берилиши ва қайтариб олиниши қандай эътироф этилиши шартнома шартларига боғлиқ.
ТМБлар ва ишчи ходимлар махсус кийимларини шартнома асосида янги ташкил қилинган МЧЖга сотиш
Ҳа, корхона таркибидаги қурилиш-таъмирлаш участкаси мустақил МЧЖга айлантирилганда, шу участкада мавжуд бўлган ТМБлар ва ишчи-ходимлар махсус кийимларини МЧЖга шартнома асосида реализация қилиш мумкин.
Сотилаётган товарлар сонини ва нархини алоҳида кўрсатмай сотиш оқибатлари
Агар шартномада товарлар номи умумлаштириб, мисол учун, “Сантехника қурилиш моллари” деб ёзилса, ҳамда ўлчов бирлиги «сўм» кўрсатилса, шунингдек, ҳисобварақ-фактура ҳам айнан шундай расмийлаштирилса, қайси товар қанча миқдорда сотилганини аниқлаш имкони бўлмайди.
Товар навлари аралашиб кетишининг ҳисоби
Инвентарлаш натижалари бўйича инвентарлаш комиссияси навлар аралашиб кетишини ҳисобга киритиш тўғрисидаги таклифни бериши мумкин.
Металл чиқиндиларни кирим қилиш ва сотиш бўйича бухгалтерия ўтказмалари
Шуъба корхонаси низом жамгармасига улуш сифатида бериладиган ускуна ҳисоби
Ушбу активни 1090 «Бошқа материаллар» счетининг дебетида акс эттиришингизги маслаҳат берамиз.
Пересортица натижасида ортиқча чиқиш ва камомадларнинг юзага келиши
Инвентаризация натижалари 19-сон БҲМСга илова қилинган ҳужжатларда қайд этилади. Камомад ва ортиқча чиқиш бўйича моддий жавобгар шахсдан тушунтириш хати олинади. Натижа 21-сон БҲМСга асосан ҳисобга олинади.
Тикувчилик аксессуарларини давал хомашё сифатида кирим қилиш
Давал хом ашёсидан маҳсулот ишлаб чиқаришни тегишли ҳужжатлар билан рамийлаштириш лозим. Давал хом ашёси балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинади.
Концерт учун чикарилган билетлар ҳисобини юритиш
Билетларни чиқариш, сотиш, йўқ қилиш тартиби АВда 23.06.2004 йилда 1376-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ амалаг оширилади. Реализация бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритасиз.
Ёқилғи ҳисобини юритиш
Корхонада материаллар (шу жумладан автомашина ёқилғиси) ҳисобини юритиш тартиб-қоидалари корхонанинг ҳисоб сиёсатида белгиланган бўлиши керак.
Ускуна билан бирга текинга олинган эҳтиёт қисмлар ҳисоби
Йўқ, тўғри акс эттирилмаган. Ускунага қўшиб олинган эҳтиёт қисмлар сизнинг ҳолатингизда текинга олинган мол-мулк деб эътироф этилади ва жорий қиймати бўйича ҳисобга олинади
Паррандачиликда харажатлар ва маҳсулот ҳисобини юритиш
Паррандачиликда харажатлар ва маҳсулот ҳисобини юритишда асосан 4-сон БҲМС, 21-сон БҲМСларга риоя қилиш керак.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter