Жавоб берамиз
Оператив ижара
Ер фақат давлат органлари томонидан ижарага берилиши
Ижарага олинган бинони ижара ҳақи ҳисобига реконструкция қилиш ҳисоби
Реконструкцияда ишлатилган қурилиш материалларининг корхона таъсисчиси томонидан берилишининг бухгалтерия ҳисоби ушбу операция қандай расмийлаштирилганига боғлиқ.
Бошқа шахсга бинони ижарага берган ижарага берувчи, бино томини бошқа шахсга ижарага бериши
Ижара шартномаси бўйича бино эгалик қилиш ва фойдаланишга ёки фақат ижарага олувчи фойдаланиши учун берилади
Ижарага олинган биноларни таъмирлаш харажатлари ҳисоби
Оператив ижара объекти ижарага берувчининг рухсати билан яхшиланган бўлса, оператив ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки оператив ижара шартномаси бекор қилингач, ижарачи ана шу мақсад йўлида сарфлаган барча харажатларининг қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга
Оператив ижара объектларини таъмирлаш харажатлари ҳисоби
Ижарага берувчининг оператив ижара объектларини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатлари, жумладан капитал ва жорий таъмирлаш ушбу харажатлар юзага келган ҳисобот даврининг жорий харажатлари сифатида тан олинади.
Тиббиёт корхонаси ижара шартномасини ҚҚС билан тузадими?
Ижарага берувчи корхона ҚҚС тўловчиси бўлса (солиқ органида ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатга олинган бўлса), ижара шартномаси ҚҚС билан тузилади. ҚҚС тўловчиси бўлмаган ижарага берувчи юридик шахсларда эса шартнома ҚҚСсиз тузилади.
Давлат мулкини ижарага беришда баланс сақловчида бухгалтерия ҳисоби
Давлат корхонасининг мулкини ижарага беришда ижарага берувчи бўлиб Давлат мулкини ижарага бериш марказлари ҳисобланади. ЎзР ВМнинг 2009 йил 08 апрелдаги 102-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш” тўғрисидаги Низомга асосан ижара бериш амалга оширилади.
Ижарадаги бинода ишлатилган электр энергияси учун солиқ тўланадими?
Йук, ҳақиқатда ишлатилган электр энергияси суммасидан ижарага берувчи ҳам, ижарачи ҳам солиқ тўламайди.
Беғараз берилган бинолардан фойдаланганлик учун солиқ оқибатлари
2019 йилнинг 1 январидан бошлаб ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори бекор қилинган.
Ижарага олувчида ижара тўловлари бўйича солиқ оқибатлари
Ижарага олувчида ҳеч қандай солиқ мажбуриятлари юзага келмайди. Ижарага берувчида солиқ солинадиган база ошади.
Ижарага берилган жой ижарага олувчининг балансига ўтадими?
Ижаранинг тури икки хил бўлиши мумкин: молиявий ижара ва оператив ижара. Ижара объектининг ижарачи балансига ўтиши ёки ўтмаслиги ижара турига боғлиқ.
Бюджет ташкилоти ижарадор қоплаб берган коммунал тўловни қандай тасарруф этиши керак
Саволга аниқ жавоб бериш учун савол мазмуни кенгроқ ёритилган бўлиши лозим. Лекин, таҳмин қилишимизча сизда йиғилиб қолган маблағлар бюджетдан олинган ортиқча маблағ сифатида бюджетга ўтказилган бўлиши мумкин.
Жисмоний шахснинг ижара бўйича даромадидан солиқ қандай тўланади?
Юридик шахс жисмоний шахснинг мулкини ижараг олганида унга тўланадиган даромаддан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ушлаб қолиши керак.
Ижара шартномаси бўйича солиқ мажбуриятлари қандай?
ФКнинг 577-моддасига мувофиқ, бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасида ижара ҳақининг миқдори назарда тутилиши лозим. Акс ҳолда ижарага бериш шартномаси тузилмаган ҳисобланади.
Жисмоний шахсга тўланган ижара тўлови бўйича бирламчи ҳужжатлар
Жисмоний шахсга тўланадиган ижара ҳақи бўйича бухгалтерияда ижара ҳақини ва у билан боғлиқ солиқни ҳисоб-китоби ҳамда тўлов топшириқномаси расмийлаштирилади.