Жавоб берамиз
Норезидентларга солиқ солиш
Хитойлик ташкилотдан маслаҳат хизматларини харид қилишнинг солиқ оқибатлари
Маслаҳат хизматлари Ўзбекистонда рўйхатга олинган ДМ томонидан харид қилинганлиги сабабли, Ўзбекистон ҚҚС солиш мақсадида ушбу хизматларни реализация қилиш жойи деб тан олинади.
Норезидентнинг даромадидан олинадиган солиқни ундан ушлаб қолмасдан солиқ агенти ҳисобидан тўлаб берилиши
Солиқ агенти томонидан Солиқ кодексининг қоидаларига мувофиқ норезидентнинг даромадларидан ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси ўз маблағлари ҳисобидан уни ушлаб қолмаган ҳолда тўланган тақдирда, солиқ агентининг солиқни ушлаб қолиш ва ўтказиш бўйича мажбурияти бажарилган деб эътироф этилади.
Осиё тараққиёт банкидан ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлигига даромад тўлаб беришда норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ
Корхона Осиё тараққиёт банкига кредит бўйича фоизлар ва кредитни ташкиллаштириш учун бир марталик тўловларни тўлаб беришда солиқ агенти сифатида норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқни ушлаб қолмайди.
Корея Республикаси резиденти бўлган юридик шахс даромадини Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги Конвенцияга кўра Ўзбекистонда норезидентнинг фойда солиғига тортмаслик
Ҳа, хизмат учун тўлов тўлаб берилгунига қадар "Б" корхона "А" корхонага ўзининг Корея Республикаси солиқ резидентилигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этса, Конвенциянинг 7-моддасига асосан унинг тадбиркорлик фаолиятидан олган фойдаси Корея Республикасида солиққа тортилади.
Мол-мулкни текинга беришда солиқ оқибатлари
Ушбу операциядан ваколатхонада эмас, балки мол-мулкни текинга берадиган ЎзР резиденти – юридик шахсда солиқ оқибатлари юзага келади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter