Жавоб берамиз
Товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш
ЯТТнинг 5 мингига нима киради
ЯТТлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари орасида товарларни импорт қилиш ва улар билан чакана савдо қилишга руҳсат этилган бўлиб, бунда айрим товар турлари борасидаги чекловлардан ташқари бир ойлик импорт товар қийматига ҳам 5000 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида юқори чегара белгиланган.
Ижара шартномаси бўйича ҳаво кемасини вақтинча олиб кириш учун божхона тўловлари
Вақтинча олиб кириш божхона режими шундай режимки, бунда товар божхона ҳудудига муайян муддатга олиб кирилади ва божхона тўловларидан шартли озод этилган ёки даврий божхона тўловлари тўланган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда ундан вақтинча фойдаланилади.
Korxonamiz birjadan polietilen sotib olib, uni Turkiyaga eksport qilishimiz mumkinmi?
Паллет вазни товар брутто вазнига киритилиши лозимлиги ёки аксинча бўлиши лозимлигининг аниқ ҳуқуқий асоси миллий қонунчилигимизда ва халқаро конвенцияларда назарда тутилганми?
Қандай божхона тўловлари ва қанча миқдорда тўланиши ҳақида маълумот берсангиз.
Ўзбекистон божхона ҳудудига товарлар олиб кирилаётганда қуйидаги божхона тўловлари ундирилади:
Товар импорти учун контракт суммасини камайтириш
Контракт суммасининг камайиши товарга нархнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган тақдирда, божхона қийматига тузатиш киритиш БКнинг 320-моддасига мувофиқ товарнинг божхона қийматига нисбатан эмас, балки фактура қийматига нисбатан расмийлаштирилади.
Автомобиль импорт қилинганда солиқлар ва тўловлар
Юк транспорти импорт қилинганда имтиёзлар
2022 йил 1 январга қадар ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошмаган, юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари ва авиация ёқилғиси божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинган.
Автомобилларни импорт қилишда бухоро вилоятилик туроператорлар томонидан божхона божининг ярим ставкасини тўланиши мумкинлиги
Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида рўйхатга олинган туроператорларга, истисно тариқасида, транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божини амалдаги ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлашга рухсат этилади
Кўргазма материалларини хорижий компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига топшириш
Бу турдаги товарларни вақтинча олиб кириш режимида келтиришни тавсия берамиз. Вақтинча олиб кириш божхона режими шундай режимки, бунда товар божхона ҳудудига муайян муддатга олиб кирилади ва божхона тўловларидан шартли озод этилган ёки даврий божхона тўловлари тўланган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда ундан вақтинча фойдаланилади (БК Батафсил ўқиш
Иссиқхона комплексларини қуриш учун божхона тўловлари бўйича имтиёзлар
Бугунги кунда иссиқхона комплекслари ва уларни ишлаб чиқариш учун четдан олиб келинадиган товарларга нисбатан имтиёз қўллашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг бир нечта амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд.
Имтиёзли шартлар - Рўйхат бўйича
Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда 2020 йил 31 декабрга қадар божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланадиган товарлар рўйхатига 20 та товар позицияси киритилган.
Фармон қабул қилунгунга қадар олиб кирилган ва жойлаштирилган товарларга божхона божларининг ноль даражали ставкаси
Президентнинг "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонга мувофиқ товарларни олиб киришда қўшимча тарзда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланган.
Орасида имтиёзли товар бўлган истеъмол товарларига БЮДни расмийлаштириш
Агар битта товар туркумига оид бўлган товарлар турли божхона режимларига жойлаштирилаётган бўлса, у ҳолда тўлдириладиган БЮДлар сони божхона режимлари сонига мувофиқ бўлиши лозим.
Тўлиқ бўлмаган декларациялашда товарни реализация қилиш
Декларант ёки божхона брокери ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра декларацияни тўлдириш учун барча зарур ахборотга эга бўлмаганда тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияси товарни идентификациялаш имконияти бўлиши шарти билан берилиши мумкин.
- 1
- 2