Саволнинг ID си: 10049
Менга кичкина офисимизнинг электр ўлчагич асбоби кўрсаткичини ойда бир марта ҳисобот учун ёзиб бориш вазифаси белгиланган. Лекин хозирги кунда электр ўлчагич кўчадаги столбага, ердан 2 метр баландликда ўрнатилган бўлиб, унинг кўрсаткичини ёзишим учун нарвон орқали чиқиб кўришим керак. Мен электрик эмасман.
Шунинг учун мен иш берувчидан юқоридаги ишни бажариш учун вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтишимни ва менинг иш ўрнимни аттестациядан ўтказиш кераклигини талаб қилмокчиман. Менинг фикримча, юқоридиги вазифамни бажаришим ноқулай меҳнат шароити, деб ҳисобланади.
Бунинг учун асос қилиб қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни келтирмоқчиман:
1) “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 2-иловасининг 1- т/р. (2387-сон 26.01.2018)
2) “Баландликда ишлаганда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари”нинг 1-бандига қаранг. (1890-сон 26.01.2018)
3) “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом” 6- б.(263-сон 26.01.2018).
Шу талабим тўғрими?
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг