Улушнинг асосий восита, инвентар билан қайтарилиши ҳисоб-китоби

Саволнинг ID си: 10186
"Алфа" МЧЖ кичик корхона булиб, ихтиёрий ККС туловчи хисобланади. Жамият таъсисчиси (жисмоний шахс) ўзининг устав фондидаги улуши ҳисобидан жамиятнинг бино-иншоот, дастгоҳ ва инвентарлари бир қисмини олди ва унинг устав фондидаги улуши камайтирилиб, таъсис хужжатлари қайта давлат рўйхатидан ўтказилди. СК 199 моддасида: "Юридик шахснинг иштирокчиси (муассиси) муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиққанда (чиқиб кетганда), шу жумладан тугатилганлик (банкротлик) ёки қайта ташкил этилганлик муносабати билан чиққанда (чиқиб кетганда) унга дастлабки ҳисса доирасида мол-мулкни бериш товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти бўлмайди" деб курсатилган. Бундан ташкари СК 355 моддасида: "Муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилаётганда (чиқарилаётганда), шунингдек тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланаётганда устав фондига (устав капиталига) ҳиссалар доирасида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар) Ягона солик тулови солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди" деб курсатилган. (Изох: асосий воситалар колдик кийматидан баландрок кийматда таъсисчига берилган).
Таъсисчи жамиятнинг устав фондидаги ўз улушини бино-иншоот, дастгоҳ ва инвентарь билан олса, ҚҚС ва ягона солиқ тўлови тўланиши лозимми? Агар тўлаши лозим бўлса, солиқ солиш объекти нима ҳисобланади?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материал фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун очиқ. Синов тариқасида киришни расмийлаштириш

Сиз исталган масала юзасидан бизга ёзишингиз ёки 1172 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг
lock