Жавоб берамиз

Хусусий капитални ҳисобга олиш

8530 «Текинга олинган мулк» счётидаги суммалар валюта курси ўзгарганида қайта баҳоланмайди


Йўқ, баланснинг валюта моддалари қайта баҳоланганида 8530 «Текинга олинган мулк» счётидаги суммалар қайта баҳоланмайди.

Корхона таъсисчиси олмаган дивидендларидан корхона фойдасига воз кечишида бухгалтерия ўтказмалари


Агар тақсимланмаган фойда таъсисчига дивиденд сифатида тақсимланмаган бўлса, уни тақсимламасдан ишлаб юриш маъқул.

Эмиссия даромади нима


Акциядорлик жамияти акцияларини дастлабки жойлаштиришда номинал қийматидан юқори баҳода сотганида вужудга келган ижобий фарқ суммаси эмиссия даромади дейилади.

Устав фонди ҳисобидаги хатоликни тузатиш


Устав фондининг оширилганлиги натижасида таъсис ҳужжатлари давлат хизматлари марказида қайта рўйхатдан ўтказилганидан кейингина бу сумма 8330 «Пай ва улушлар» счётининг кредитида қўшиб акс эттирилади.

Таъсисчи корхонадаги уставга киритмалар бўйича ўтказмалар

МЧЖ устав фондини соф активлар қийматигача камайтиришнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Агар иккинчи ва ҳар бир кейинги молия йили тугаганидан кейин МЧЖ соф активларининг қиймати унинг устав фондидан кам бўлиб қолса, жамият ўз устав фондини ўзининг соф активлари қийматидан ошмайдиган миқдоргача камайтириши шарт.

Ҳисобланган, лекин тўланмаган дивидендларни МЧЖ устав фондидаги улушини бериш санасида тўлаш


Улушни ҳадя қилиш санасида ҳисобланган, бироқ тўланмаган дивидендларнинг бир қисми улуш тақсимлаб берилган муассисuга тўланиши лозим.