Асосий воситанинг улуш сифатидаги кирим қиймати

Саволнинг ID си: 10283
Янги технологик асбоб-ускуналар 2014 йил 02 августда чет эллик А ташкилотдан Ўзбекистонда жойлашган Б ташкилотга Инвойс бўйича 531000 АҚШ долларига (курс: 2332,24 сум, Бошка харажатлар - божхона куриги, сертифкат, йул харажатлари 38 656 765 сум) импорт қилинган ва шу йилда ишга туширилди. Йил давомида Б ташкилотда асосий воситага амортизация ҳисобланди. Б ташкилот ЯСТ тўловчиси бўлганлиги сабабли 2014, 2015 йиллар давомида ЯСТ ҳисобланадиган база (Солиқ кодекси асосида итиёздан фойдаланилди) асосий восита қийматига камайтирилди. 2018 йилгача ущбу асбоб-ускунларнинг пули тўланмади. Натижада, 2018 йилда 10 февраль санасида А ташкилот чет эллик «Махсулот етказиб берувчи» Б ташкилотдан ушбу асбоб ускуналарни кайтариб беришни талаб килди. Шунингдек А чет эллик ташкилот юкоридаги асбоб ускуналарни Ўзбекистонда жойлашган ва А чет эллик ташкилот таьсисчилигида ташкил этилган С қўшма корхонага А ташкилотнинг улуши сифатида С қўшма корхона устав фондини шакллантириш учун бермоқчилигини айтди. 2018 йилнинг 12 февраль санасида (курс: 8186,95 сум) Б ташкилот А ташкилотга 2014 йилда олинган асосий воситаларни тўлиқ қайтарди ва А ташкилот ушбу асосий воситаларни С қўшма корхонага устав фондидаги улушини шакллантириш учун топширди.
С қўшма корхона асосий воситани қайси суммада ва қийматда А ташкилотнинг улуши сифатида кирим қилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Тўлиқ матн "Norma" компаниялари гуруҳи мижозлари учун очиқ.

Ўз ҳисоб ёзувингиз билан киринг ёки рўйхатдан ўтинг

norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин