Жавоб берамиз

Устав капиталини ҳисобга олиш

Жамият ўзига тегишли бўлган корхоналаридаги улушларни сотиш учун “Давактив”га ўтказганда бухгалтерия ўтказмаси ва солиқ оқибатлари


Жамият корхоналардаги улушини Давлат активларини бошқариш агентлигига топшириш ва қабул қилиб олиш далолатномаларига асосан ўтказиб бериб, бу ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтказилганда  0630- счётдаги улуш қийматини  4890 счётга ўтказади.

Акциядорлик жамиятининг устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига мулкни топшириш


Топширилаётган мулк мажбурий баҳолашдан ўтказилиши керак. Ушбу ҳолатда олди-сотди шартномаси тузилмайди, аммо ҳисоб-фактура расмийлаштирилади. Мулк ДАБАнинг буйруғи мавжуд бўлганда топширилади. Устав фондини камайтириш ҳисобига мулкни топширишда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келади.

АЖ битта шўъба корхонасидан олган фойдасини бошка шўъба корхонасининг зарарини қоплашга йўналтириши


Агар АЖ бир шўъба корхонасидан олган фойдани бошқа шўъба корхонасига йўналтирмоқчи бўлса, биринчи навбатда фойдани тақсимлаши, дивиденд сифатида олиши ва кейин зарар кўрган корхонага йўналтириши мумкин.

Таъсисчи корхона томонидан таъсис этилган корхонага ҳар ой пул маблағлари ўтказилиши


Ажратилган маблағлар қай асосда қиритилганлигига қараб, бухгалтерия ўтказмалари берилади ва солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин.

Таъсисчига дивиденд ҳисобига асосий восита таркибидаги автомашинани беришни расмийлаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Автомашинани таъсисчига беришда унинг ЖШШИРига ЭҲФ расмийлаштирилади.

Қайта ташкил этилган корхонанинг устав капиталига инвестицияларни ҳисобдан чиқариш бўйича бухгалтерия проводкалари


Шуъба корхона зарарини қоплаш учун ушбу корхонанинг устав капиталига инвестицияни камайтириш 9690-"Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар" бухгалтерия счёти бўйича акс эттирилади.

Жамият фойдасига улушдан воз кечиш


Жамиятга бериладиган улушлар 8600-«Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳи дебети бўйича ҳисобга олинади. МЧЖда ишчи счётлар режасига 8630-«Жамияга тегишли улушлар» счётини киритишни тавсия этамиз.