АВнинг пулини тўламай бошқа корхонанинг таъсис капиталига киритиш
Саволнинг ID си: 10285
Янги технологик асбоб-ускуналар 2014 йил 02 августда чет эллик А ташкилотдан Ўзбекистонда жойлашган Б ташкилотга Инвойс бўйича 531000 АҚШ долларига (курс: 2332,24 сум, Бошка харажатлар - божхона куриги, сертифкат, йул харажатлари 38 656 765 сум) импорт қилинган ва шу йилда ишга туширилди.
Йил давомида Б ташкилотда асосий воситага амортизация ҳисобланди. Б ташкилот ЯСТ тўловчиси бўлганлиги сабабли 2014, 2015 йиллар давомида ЯСТ ҳисобланадиган база (Солиқ кодекси асосида имтиёздан фойдаланилди) асосий восита қийматига камайтирилди.
2018 йилгача ушбу асбоб-ускунларнинг пули тўланмади.
2018 йилда 10 февраль санасида Б ташкилот А чет эллик ташкилот таьсисчилигида очилган С қўшма корхонага бирлаштирилди. Шу муносабат билан, А ташкилот муқаддам Б ташкилотга берилган ва пули тўланмаган 531000 АҚШ доллар бўлган асосий восита бўйича қарздорликни С ташкилотга А ташкилотнинг улуши сифатида ҳисобга олинишини сўради.
Ушбу холатда С ташкилот А ташкилотдан 531000 АҚШ доллар бўйича қарздорликни А ташкилотнинг С ташкилотдаги улуши сифатида устав фондига йўналтиришда қайси суммага қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади?
Экспертларнинг жавоблари: