Балансда сақловчининг давлат мулки ижараси бўйича даромадлари тавсифи

Саволнинг ID си: 10478
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи Давлат корхонасининг мулкини ижарага беришда ижарага берувчи бўлиб Давлат мулкини ижарага бериш марказлари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 08 апрелдаги 102-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш” тўғрисидаги Низомнинг 23 банди учинчи хатбошисида Ижарага берувчининг (Давлат мулкини ижарага бериш маркази) транзит ҳисоб рақамига тушадиган давлат мулки ижарасидан маблағлар, шунингдек ижара тўлови кечиктирилганлиги учун ундирилган пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланиши белгиланган, яъни ижара тўлови маблағларининг 50 фоизи - Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига, 40 фоизи - давлат мулкини балансида сақловчига, 10 фоизи - ижарага берувчига йўналтирилади.
1. Давлат мулкини ижарага бериш бўйича умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган давлат корхонасига (балансда сақловчига) келиб тушадиган 40 фоиз улуш корхонанинг қандай даромади ҳисобланади? 2. Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган давлат корхонаси учун унинг мулкини ижарага олиш амалиётлари бухгалтерия ҳисобида қандай расмийлаштирилиши лозим? 3. Давлат мулкини ижараси тўловидан даромад бўйича ҚҚС суммасини ҳисоблаш тартиби қандай?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материал фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун очиқ. Синов тариқасида киришни расмийлаштириш

Сиз исталган масала юзасидан бизга ёзишингиз ёки 1172 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг
lock