Иш ҳақи кам ҳисобланган бўлса, хатоликни қандай тузатилади?
Саволнинг ID си: 10562
20.11.2017 йилдаги ПФ-5245 мувофик, корхона ходимлари лавозим маошларини 15%га ошириш юзасидан корхона бошкаруви томонидан қарор имзоланган, унга мувофиқ янги тахрирдаги штатлар жадвали тасдиқланган. Бирок, айрим сабабларга кўра (корхонада 1С:Бухгалтерия дастурида лавозим маошлари ўзгартирилмаганлиги сабабли), 2018 йилнинг 1 чораги учун барча ходимларга аввалги лавозим маошидан келиб чиқиб ойлик иш ҳаклари хисобланган, шунингдек солик ва бошка максадли фондларга мажбурий бадаллар ҳам аввалги маош бўйича хисобланган. 2018 йил 1-чораги учун барча солик ҳисоботлари топширилган. Ушбу ҳолатда олдимизда, солиқ ва мажбурий тўловлар, шунингдек ходимларга аслида ҳисобланиши лозим бўлган ойлик иш ҳаки тафовутини тўғрилашнинг 2 хил варианти мавжуд. 1С:Бухгалтерия дастурига 01.01.2018 йилдан янги лавозим маошлари киритилса ва 2018 йилнинг 1 чораги учун ҳар бир ой учун ойлик иш ҳаки ва мажбурий тўловларнинг қайта хисобланиши амалга оширилса, 2018 йилнинг 31 март холатига, тегишли 6710, 6420, 6520, 6530 каби ҳисобракамларда сальдога эга бўламиз, апрель ойида эса ушбу карздорликлар тўланса, барча қолдикларни 0 га тенглаштириш мумкин. Бироқ бунда аввал топширилган бухгалтери ҳисоботларини қайта топширишга зарурат туғилади. Иккинчи вариантда эса, 2018 йилнинг 3 ойи учун ходимларга аслида ҳисобланиши лозим бўлган ва ҳакикатда ҳисобланган ойлик иш ҳақи тафовутини (мазкур ҳолатда ҳар бир ходимнинг аввалги ойлик маошининг 45%и миқдорида қўшимча хисоблашни амалга ошириш кифоя:15% дан 3 ой) 2018 йилнинг апрель ойи учун ойлик иш ҳақи ҳисоб-китобига қўшиш. Ушбу холатда ҳам бюджетга тўланиши лозим бўлган тўловлар бўйича ҳеч қандай тафовут юзага келмаслигига эришиш мумкин.
1. Корхона 2018 йилнинг 3 ойининг ҳар бири учун қўшимча иш ҳақи, ЖШЖС ва мажбурий тўловларни ҳисоблаб, апрель ойида тўланса, аудиторлар ёки бошқа назорат ташкилотлари томонидан текширув жараёнида ҳеч қандай оқибатлар юзага келмайдими?
2. Иш ҳақи бўйича 3 ойлик тафовутни апрель ойи учун ойлик ҳисоб-китобига қўшиб юбориш (янги лавозим маоши бўйича апрель ойи иш ҳақи + 3 ойлик тафовут) мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:
Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.
Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.
Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!
Синов версиясини расмийлаштириш
Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!