Ишдан бўшаган ходимга даромад ва ундан солиқларни ҳисоблаш тартиби
Саволнинг ID си: 10656
2018 йилнинг март ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубиятининг 16-вазиятида даромадлар ҳисоблаб ёзиладиган вақтда ишдан бўшаб кетган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби келтирилган. Бироқ амалиётда (масалан бизда) ходим бўшаб кетганидан сўнг, жорий давр учун эмас, айнан ходим ишлаган даври учун камроқ даромад хисобланган ҳолатлар ҳам учраб туради. Масалан, ходимга маълум бир ой учун 70% шахсий устама урнига 50% хисобланган.
Бўшаб кетган ходимнинг ишлаган даври учун кам ҳисобланган даромадлари жорий ҳисобот даврида аниқланган ҳолларда, ушбу даромадга Солиқ кодексининг 186-моддаси 7-қисми талаблари қўлланадими ёки ушбу даромад ходим ишдан бўшагунгача бўлган давр учун олган даромадларига қўшган ҳолда соликларни (ўша давр учун) қайта ҳисоблаш амалга ошириладими?
Экспертларнинг жавоблари: