Ходим ишдан бўшагач унга даромад ҳисобланишининг солиқ оқибатлари қандай?
Саволнинг ID си: 10682
Аввалроқ, ходим ишдан бўшаб кетгандан сўнг унга аввалги даврлар учун қўшимча ҳисоблашлар амалга оширилганда қандай йўл тутилиши лозимлиги ҳакида савол берган эдик. (10656-савол). Қуйидаги вазиятга эътибор беришингизни сўраймиз:
Ходимга январда 2 434 967.06 сўм иш ҳақи, февралда 2 204 891.43 сўум фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўланган хамда 1 февраль куни меҳнат шартномаси бекор килинган. Тегишинча, январь ойи учун ЖШДС 308 843.05 сўм, февраль ойи учун 261 677.54 сўм, ШЖБПЖга мажбурий тўловлар эса январь ойи учун 45 254.54 сўм, февраль ойи учун 40 653.03 сўм хисобланган. Апрелда ходимга январь ва февраль ойлари учун иш ҳаки 350 299.03 сўм миқдорида кам хисобланганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳолатда 10656-саволнинг жавобида келтирилганидек йўл тутилса, яъни апрелда ҳисобланса (апрелда ЭКИҲ 4*172240=688 960.0), ЖШДС -194 872,5 сўм, ШЖБПЖга мажбурий тўловлар 116,38 сўмни ташкил этиб, апрел ойида ходимга 517 031,28 сўм микдорида, яъни кўпрок даромад тўлаб бериш лозим булмокда. Ваҳоланки, апрелда ҳисобланган даромад ўз вақтида, яъни январь ва февраль ойларида тўғри ҳисобланганда, ЖШДС жами 642 331,89 сўм ва ШЖБПЖга мажбурий тўловлар 92 913,55 сўм чиқар эди. Юқоридаги ҳолатда бюджетга тўловлар тўланиши лозим бўлганидан (яъни январь ва февраль ойларида ҳисоблашлар тўғри амалга оширилганда) камроқ тўланмоқда.
Ходим ишдан бўшаганидан кейин унга аввалги ойларда даромад кам ҳисоблангани аниқланганида (апрелда), қўшимча иш ҳақи ва у билан боғлиқ солиқ ҳамда мажбурий тўловлар хатолик аниқланган ойда эмас, балки ходимнинг ишлаган даврлари учун (январь – февраль) қайтадан хисобланиши тўғрироқ эмасми?
Экспертларнинг жавоблари:
Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.
Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.
Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!
Синов версиясини расмийлаштириш
Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!