Саволнинг ID си: 10704
Биз МЧЖ шаклидаги хорижий корхонамиз. Корхонанинг маъмурий-бошқарув аппарати ҳаражатларини қисқартирилиши муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан айрим маъмурий-бошқарув ходимлари (бош директор ўринбосарлари) билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши белгиланган эди. Бундан хабардор бўлган, лавозими қисқартирилаётган ходимлардан бири узрли сабабларсиз ишга чиқмай қуйди. Шу сабабли, уни МКнинг 102-моддасига асосан штатлар қисқариши ҳақида огоҳлантириш имкони бўлмади. Лекин ушбу ходимнинг яшаш манзилига огохлантириш хати юборилди (ходимдан жавоб келмаганлиги учун огохлантириш хати бир неча бор юборилган). Ходимга юборилган огохлантириш хатида: - корхонанинг таркибий тузилмасида меҳнатни ташкил этиш, ходимлар сони (штати) ҳамда иш хусусиятларига ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан МКнинг 100-м. 2-қ..1-б.га асосан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида; - ходим ўз эгаллаб турган лавозимидан икки ойдан сўнг (санаси кўрсатилган ҳолда) бўшатилиши мумкинлиги; - истаги бўлса мавжуд бўлган бошқа вакант (бўш) иш ўринларидан бирига ўтиши мумкинлиги; - ходимнинг аризасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда унга қонунчиликда белгиланган компенсация тўловлари тўлаб берилиши баён этилган эди. Лекин огоҳлантириш хатларига ушбу ходим томонидан жавоб берилмади ва ишдан бўшаш тўғрисида ариза ихтиёрий равишда ёзиб берилмади.
Ушбу ходим билан тузилган меҳнат шартномаси қандай тартибда бекор қилиниши лозим? Бунда иш беручи томонидан ушбу ходимнинг меҳнат дафтарчасига қанақа ёзувлар киритилиши лозим?
Экспертларнинг жавоблари:

Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг

lock