Саволнинг ID си: 11124
Ташкилотимиз 2017 йил 25 сентябрда давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб 2017 йил октябрь ойида фаолиятини бошлаган ва Самарқанд вилояти туманларида чакана савдо шахобчалари орқали чакана савдо фаолиятини амалга ошириб келган. Жойлардаги туман ДСИлардан НКМлар рўйхатдан ўтказилган ва терминаллар билан жиҳозланган. 2017 йил октябрда чакана савдо обороти 973 320,3 минг сўм; ноябрда чакана савдо обороти 4 578 687,5 минг сўм, ундан ижтимоий соҳа обектларига 46 056,0 минг сўм улгуржи оборот; декабрда 15 288 214,9 минг сўм чакана савдо оборотини ташкил этган. 2017 йил якуни бўйича 20 840 222,7 минг сўмлик товар айланмаси чакана савдо ставкаси бўйича 2%, бориши қийин бўлган тоғли ҳудудларга 1% ли, 46 056,0 минг сўм улгуржи савдо фаолияти бўйича 5% ставкасида солиққа тортилиб ҳисобот топширилган. Чакана савдо айланмаси 99,78% улгуржи савдо айланмаси 0,22% ни ташкил этган. Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун олинган лицензия 2017 йил 4 декабрда бекор қилинган. Шу сабабли 2017 йил якуни билан чакана савдо фаолиятини амалга оширган корхона бўлиб ҳисобланади, сабаби 03.03.2015 й.да Молия вазирлигининг ММ/04-01-32-14/231/214- сонли ва Давлат солиқ қумитасининг 16/3-4061-сонли қўшма хатида Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон Қарори билан тасдиқланган “Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 19-бандига шарх берилган, яъни товарларни накд, пулсиз хисоб-китоб буйича сотиш чакана савдо корхоналари томонидан ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида амалга оширилиши мумкин. Шунга кўра, агар чакана савдо корхонаси нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича товарлар реализациясини қонунчиликда назарда тутилган чеклашлар доирасида амалга оширса товар айланмасига солиқ солиш мақсадида чакана савдо сифатида қаралади ва унга чакана савдо корхоналари учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкалари бўйича солиқ солиниши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Сиздан ташкилотимизга нисбатан Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон Карори билан тасдикланган Низомининг 19-банди, Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қумитасининг қўшма хатида келтирилган талаблар тадбиқ этилиши ёки этилмаслиги ҳолатлари юзасидан аниқ тушунтириш беришингизни сўраймиз.
Экспертларнинг жавоблари:

Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг

lock