Саволнинг ID си: 11287
Илмий тажриба хўжалиги асосан мевали кўчатларни етиштириш ва сотиш билан шуғулланади. Хўжаликнинг тасарруфидаги жами ерлар таркибида суғориладиган ерлар, боғлар, узумзорлар, кўчатзорлар, теракзорлар, ариқ ва зовурлар, йўллар эгаллаган ерлар ҳамда бошқа ерлар мавжуд. Хўжалик томонидан тасарруфидаги ёш боғлар эгаллаган ҳамда бошқа суғориладиган ер майдонларидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш (сабзи, пиёз, картошка, мевали дарахт ва ҳ.к.) мақсадида фойдаланиш бўйича оилавий пудратчилар билан шартномалар тузилади. Шартномага асосан Пудратчига ер майдонида хўжалик томонидан буюртма қилинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш мажбурияти юкланади, яъни пудратчи етиштирган ва буюртма қилинган маҳсулотни хўжалик омборига топширади.
1.Пудратчига тўловни амалга оширишда ўзи етиштирган маҳсулотнинг ўзида қолган қисми билан ҳисоб-китоб қилинса пудратчи ва хўжаликда қандай солиқ мажбурияти юзага келади?
2.Пудратчи бўлмаган фуқаролар хўжаликда бажарган ишлари учун хўжалик томонидан маҳсулот билан (натурада) ҳисоб-китоб қилинса қандай солиқ оқибати юзага келади?
Экспертларнинг жавоблари:
🌸Баҳорги акция: 31 мартгача – Buxgalter Pro сайтига 15% чегирма.
Сервис имкониятларини баҳолаш ва чегирмали тарифга уланиш учун
синов тариқасида киришни расмийлаштиринг.
Саволлар юзага келдими? Бизга ёзинг ёки 1172 рақами орқали боғланинг.
Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг.