Саволнинг ID си: 1146
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 майда 2366-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномага асосан фуқароларни Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида уларнинг доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан олти ойгача муддатга турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби белгиланган.
Мен ҳамда менинг турмуш ўртоғим Тошкент вилояти Зангиота туманида доимий прописка қилинганлигимизни инобатга олган холда, биз ҳозирда Тошкент шаҳар Олмазор туманида қариндошимизнинг уйида биргаликда яшаб келмоқдамиз.
Мен ҳамда менинг турмуш ўртоғим Тошкент вилояти Зангиота туманида доимий пропискага эга бўла туриб, Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшашимиз учун турган жойимиз буйича хисобга олинишимиз керакми ёки йўқми(вактинчалик прописка)?
Экспертларнинг жавоблари: